“Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш”

26- ноябрь куни мактабнинг ёшлар етакчиси Н.Ойжариков ва мактабнинг кутубхоначиси Б.Утегенова,“Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш,улар орасида бадий жиҳатдан юксак интеллектуал савиясини ўстиришга хизмат қиладиган китобларга бўлган талабларни ўргатиш “мақсадида 8-9 синф ўқувчиларини Мактаб Кутубхонасига олиб борди. Унда ўқувчилар “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиб, тарғиб қилишди ва ўзлари қизиққан китобларини ўқидилар. Мактаб кутубхоначиси Б.Утегенова “Китоб ўқиган инсон, қайси соҳада ишламасин, тўғри фикрлаш, оқу-қорани ажратиш, мураккаб вазиятларда оқилона қарор қабул қилиш кўникмасига эга бўлади. Бундан ташқари нутқи равон бўлади, одамларни ўз ортидан эргаштира олади” -деб ўз фикрини айтиб ўтди.
Келажак овлоднинг бахту комоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ва эзгуликка ундайди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *